Ру En O'z
21 Февраль 2024 617

«Феникс» мезбон жамоа билан мардонавор курашди

I “Келажак ўйинлари”нинг фижитал-хоккей баҳсларида Ўзбекистон номидан қатнашган «Феникс» мусобақасидаги иштирокини якунлади. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Қозоннинг “Ак Барс” клуби қарши баҳс олиб борган жамоамиз 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Дастлаб виртуал хоккей баҳсида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 3х3 хоккей беллашувида эса 3:3 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, умумий 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган “Ак Барс” гуруҳдаги иккинчи ярим финал йўлланмасига эга бўлди. 2 очко тўплаган «Феникс» эса мусобақадаги иштирокини якунлади.

Text to speech