Ру En O'z
21 Февраль 2024 537

Президент Шавкат Мирзиёев “Келажак ўйинлари” мусобақасининг очилиш маросимида қатнашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

3 мартгача давом этадиган мазкур Ўйинлар спортнинг анъанавий турлари, илмий ишланмалар ва рақамли технологияларни ўзида мужассам этган мусобақадир. Ушбу йирик спорт тадбирида 107 та мамлакатдан 227 та жамоа, шу жумладан Ўзбекистон спортчилари иштирок этмоқда.

Text to speech