Ру En O'z
20 Февраль 2024 537

Фижитал-хоккейчиларимиз “Келажак ўйинлари”да навбатдаги баҳсда иштирок этишди

Россиянинг Қозон шаҳрида I “Келажак ўйинлари” мусобақаси давом этади. Бугун «Феникс» номида иштирок этаётган фижитал-хоккейчиларимиз иккинчи тур учрашувини ўтказишди.

Россиянинг “Космос Х17" жамоасига қарши баҳс олиб борган юртдошларимиз 3:6 ҳисобида имкониятни бой бердилар. Қайд этиш жоиз, “Космос Х17” ўз таркибига маҳоратли киберспорт ва хоккейчиларни жалб қилган. Бу ҳар икки раундда ҳам ўз аксини топди. Дастлабки виртуал баҳсда 4:2, сўнг ҳақиқий хоккей баҳсида эса 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Text to speech