Ру En O'z
20 Февраль 2024 491

Шпагачи қизларимиз бронза медалини қўлга киритишди

Баҳрайнда ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар тоифасидаги баҳслар якунланди. Бугун шпагачи қизларимиз (Санам Назарова, Мухлисахон Раҳмонова, Мадинабону Мансурова ва Алина Ҳалилова) жамоавий дастурда бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ҳамюртларимиз дастлаб Ўмон, сўнг чорак финалда Сингапурни мағлубиятга учратишди. Бироқ ярим финалда жанубий кореялик тенгқурларига 41:45 ҳисобида имкониятни бой беришди ва чемпионатни учинчи ўрин билан якунлашди.

Эртадан ёшлар тоифасидаги баҳсларга старт берилади.

Text to speech