Ру En O'z
20 Февраль 2024 622

Таэквондочиларимиз лицензион мусобақага тайёрланишмоқда

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонида халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Жидда шаҳрида ўтаётган машғулотларга 6 нафар спортчимиз жалб қилинган.

Йиғин 26 февралга қадар давом этади. Унда спортчиларимиздан ташқари Саудия Арабистони, Иордания ва Тунис терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Қайд этиш жоиз, мазкур йиғин март ойида Хитойда ўтадиган Осиё лицензион мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Мураббийлар штаби машғулотларда атлетларимизнинг техник ва тактик кўникмаларини кучайтириш устида ишламоқда.

Text to speech