Ру En O'z
19 Февраль 2024 588

Енгил атлетикачиларимиз қитъа чемпионатини тўртта медаль билан якунлашди

Эронда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан кумуш ва бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида кўпкураш дастурида 5353 очко жамғарган Заҳриддин Шокиров кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, уч ҳатлаб сакраш секторида қатнашган Иван Денисов 16.18 метр билан бронза медали соҳибига айланди. Мусобақада ҳамюртларимиз қуйидаги дастурларда шоҳсупага кўтарилишди:

 Кумуш медаль:
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш);
Заҳриддин Шокиров (кўпкураш).

 Бронза медаль:
Иван Денисов (уч ҳатлаб сакраш);
4х400 метрга эстафета, аёллар.

Text to speech