Ру En O'z
7 Июнь 2021 1591

Ўзбекистонлик самбочилар қитъамизда тенгсиз

Пойтахтимизда самбо бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақада қитъамизнинг 16 мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Чемпионат якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари деярли барча йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Фақатгина аёллар ўртасидаги беллашувларда биринчилик қозоғистонлик самбочиларга насиб этган.

Эътиборингизга умумжамоа ҳисобида медаллар жамғариш бўйича ўринларни ҳавола қиламиз:

Ўсмирлар:
(Қизлар)
1-ўрин: Ўзбекистон
2-ўрин: Қозоғистон
3-ўрин: Қирғизистон

(Ўғил болалар)
1-ўрин: Ўзбекистон
2-ўрин: Тожикистон
3-ўрин: Қозоғистон

Ёшлар:
(Қизлар)
1-ўрин: Ўзбекистон
2-ўрин: Қозоғистон
3-ўрин: Қирғизистон

(Йигитлар)
1-ўрин: Ўзбекистон
2-ўрин: Қозоғистон
3-ўрин: Тожикистон

Катталар:
(Аёллар)
1-ўрин: Қозоғистон
2-ўрин: Ўзбекистон
3-ўрин: Туркманистон

(Эркаклар)
1-ўрин: Ўзбекистон
2-ўрин: Қозоғистон
3-ўрин: Тожикистон

Жанговар самбо:
1-ўрин: Ўзбекистон
2-ўрин: Қирғизистон
3-ўрин: Туркманистон

Мусобақа давомида шунингдек Афғонистон, Иордания, Эрон ва Ироқ вакиллари ҳам медаль қўлга киритишди.

Text to speech