Ру En O'z
19 Февраль 2024 625

"Келажак ўйинлари"ни ғалаба билан бошладик

Ўзбекистонлик спортчилар Россияда ўтаётган “Келажак ўйинлари” мусобақасидаги иштирокини бошлашди. Дастлаб фижитал-хоккейчиларимиз баҳсларга киришиб, ишончли ғалабага эришишди.

«Феникс» номи билан қатнашган жамоамиз бугун «Интер» клуби билан беллашди. Қарама қаршилик аввал компьютер ўйинидаги рақобатдан бошланди. Унда ҳамюртларимиз 3:0 ҳисобида устун келишди. Шундан сўнг томонлар муз майдонида беллашдилар. Қувонарлиси, унда ҳам спортчиларимизнинг қўли баланд келди 5:2. Умумий ҳисоб эса 8:2 кўринишига келди.

Шу тариқа, «Феникс» гуруҳ босқичини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Қолган ўйинда ҳам юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech