Ру En O'z
19 Февраль 2024 461

Австралияга қарши баҳс вақти маълум

Аввал маълум қилганимиздек, 24-28 февраль кунлари Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Париж-2024 саралашининг сўнгги босқичида Австралияга қарши баҳс олиб боради.

24 февраль куни Тошкентда ўтказиладиган биринчи ўйин соат 14:00 да бошланади. Баҳсга «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилади. Учрашувга кириш бепул. Барча футбол мухлисларини ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш учун таклиф этамиз!

Text to speech