Ру En O'z
19 Февраль 2024 620

Енгил атлетикачи қизларимиз Осиё чемпионатида бронза медалига эгалик қилишди

Эронда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида яна бир медаль қўлга киритилди. Унга 400 метр масофага эстафета дастурида югурувчи қизларимиз муаллифлик қилишди.

Лидия Подсепкина, Лайло Аллаберганова, Нурхон Очилова ҳамда Ўғилой Норбоевадан иборат жамоамиз 4:12.43 дақиқа вақт кўрсатди. Мусобақада олтин медаль Қозоғистон жамоасига насиб этган бўлса, эронлик қизлар кумуш медалга сазовор бўлишди.

Text to speech