Ру En O'z
19 Февраль 2024 600

Ўзбекистон делегацияси “Приморье болалари” мусобақасида қатнашади

Бугун Россиянинг Владивосток шаҳрида I қишки “Приморье болалари” мусобақаси старт олди. Ҳозиргина «Олимпиячи» спорт комплексида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақада Россия Федерациясининг турли округларидан ташқари Беларус, Ўзбекистон, Хитой ва КХДРдан ташриф буюрган 1000 нафарга яқин спортчи қатнашади.

Беллашувлар 24 февралгача давом этиб, 8 йўналишда медаллар жамланмаси ўйналади. Унда ҳамюртларимиз хоккей, сноуборд ва тоғ чанғиси дастурларида қатнашишади. Бўлажак баҳсларда юртдошларимизга омад тилаймиз!

Text to speech