Ру En O'z
19 Февраль 2024 560

Камончиларимиз Осиё кубогига жўнаб кетишди

21-25 февраль кунлари Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда Бағдодга йўл олди.

Мусобақада Париж-2024 лицензиати Зиёдахон Абдусатторова, шунингдек, июнь ойида ўтадиган лицензион мусобақага ҳозирлик кўраётган яна 6 нафар спортчи қатнашади. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
Амирхон Содиқов
Озодбек Унгалов
Юй Чен Яо
Шоҳжаҳон Абдулҳамидов

Аёллар:
Зиёдахон Абдусатторова
Жасмина Нурманова
Нилуфар Ҳамроева

Text to speech