Ру En O'z
19 Февраль 2024 712

Жаксибаева Осиё чемпиони, рапирачи қизларимизда бронза

Ёш қиличбозларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятли иштироки давом этади. Ҳафта якуни ҳамюртларимиз нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

Баҳрайнда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна бир олтин медаль қўлга киритилди. Сабля қуролида ўсмир қизлар тоифасида кечган баҳсда жаҳон чемпионати совриндори Наргиза Жаксибаева барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Тбилиси (Грузия) мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида рапирачи қизларимиз жамоавий дастурда шоҳсупага кўтарилишди. Ярим финалда Польшага имкониятни берган қизларимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда гонконглик тенгқурларидан устун келиб, бронза медалларига эгалик қилишди.

Text to speech