18 Февраль 2024
819
Дзюдочиларимиз Боку “Катта дубулға” турнирини учта медаль билан якунлашди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон мезбонлик қилган “Катта дубулға” мусобақасидаги иштирокини тугатди. Унда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
Турнирнинг сўнгги кунида спортчиларимиздан Ўткирбек Тўрабоев бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келди. Бироқ +100 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда нидерландиялик Юр Спайкерсга имкониятни бой берди. Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:
Олтин медаль:
-52 кг: Диёра Келдиёрова
Бронза медаль:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-60 кг: Достон Рўзиев