18 Февраль 2024
411
Режепова ҳамда Гаюпов тоғ чанғиси бўйича мамлакат чемпиони бўлишди
Тошкент вилоятида тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Слалом ва гигант слалом йўналишларида ташкил этилган мусобақада ўнлаб тоғ чанғиси усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришда.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Канвон-2024 IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари иштирокчиси Сабина Режепова ёшлар ва катталар тоифасида биринчи ўринни қўлга киритди. Йигитлар ўртасида эса Арман Гаюповга тенг келадигани топилмади. Қайд этиш жоиз, ушбу чемпионат спортчиларга 9-10 март кунлари Хитойда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.