Ру En O'z
7 Июнь 2021 2406

Бугун самарқандлик дзюдочиларимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашишади

Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун эркаклар ўртасида -66 кг, аёллар ўртасида эса -52 кг вазн тоифаларидаги беллашувлар бўлиб ўтади.

Ушбу вазн тоифаларида татамига кўтариладиган вакилларимиз Сардор Нуриллаев ва Диёра Келдиёрова Самарқанд дзюдо мактаби тарбияланувчилари ҳисобланишади. Яна бир аҳамиятлиси, ҳар иккаласи ҳам март ойида Тбилиси шаҳрида ўтган “Катта дубулға” турнирининг бир кунида олтин медалларни қўлга киритишган. Бугун бўлиб ўтадиган мусобақада ҳам биргаликда шоҳсупага кўтарилишларини тилаб қоламиз. Улар жаҳон чемпионатини қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Индрит Кулхаж (Албания)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Анжелика Делгадо (АҚШ)

Маълумот учун, кеча баҳс олиб борган вакилларимиз Кемран Нуриллаев (-60 кг) ва Гулнур Муратбаева (-48 кг) медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Text to speech