Ру En O'z
17 Февраль 2024 614

Эрондаги енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги ОЧ муваффақиятли бошланди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати старт олди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси жамғармасига мусобақанинг илк кунидан медаллар ёзила бошланди.

Аёллар ўртасида ядро улоқтириш баҳсида иштирок этган Малика Насриддинова кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз чемпионатда 15.42 метр натижа кўрсатди.

1. Юе Сун (Хитой) – 17.65
2. Малика Насриддинова (Ўзбекистон) – 15.42
3. Элҳам Ҳошими (Эрон) – 14.27

Text to speech