Ру En O'z
17 Февраль 2024 705

Велоспорт бўйича Осиё чемпионатида қатнашувчи таркибимиз маълум

21-26 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли жамоалари беллашадиган мазкур стартда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркибда иштирок этади. Мураббийлар штаби қарорига кўра, Ҳиндистонда қуйидаги атлетларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

Дмитрий Бочаров
Бегзод Раҳимбоев
Никита Светков
Фарруҳ Бобошеров
Янина Кускова
Нафосат Козиева
Ольга Забелинская
Маргарита Мисюрина
София Каримова

Text to speech