Ру En O'z
17 Февраль 2024 766

Расулжон Абдураҳимов финалда

Мисрда ташкил этилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг саралаш баҳслари ортда қолди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Расулжон Абдураҳимов финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз брусда ўтган квалификацияда 14.866 балл жамғаришга эришди. Бу саралашдаги учинчи натижа бўлди. Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси эртага финал босқичида медаллар учун курашади.

Text to speech