Ру En O'z
16 Февраль 2024 564

Стол теннисчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди

Бугун Корея Республикасининг Пусан шаҳрида стол тенниси бўйича жамоавий йўналишдаги жаҳон чемпионати бошланди. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Қизларимиз бугун мусобақадаги илк баҳсни ўтказишди. Испаниялик кичик ракетка усталарига қарши кечган ўйин рақиб жамоанинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди қизларимиз эртага мусобақанинг асосий фаворити бўлмиш Хитойга қарши иккинчи учрашувни ўтказишади.

Text to speech