Ру En O'z
7 Июнь 2021 2413

Давлат Бобоновни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов туғилган кунини нишонламоқда.

Давлат Бобонов 1997 йил Навоий вилоятида туғилган. Самарқанд дзюдо мактаби тарбияланувчиси. Курашчилар оиласида туғилган Бобонов ўз ҳаётини дзюдо билан боғлади ва ушбу спорт турида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати (2016), Тошкент Гран-приси (2016) ва Дюсселдорф «Катта дубулға» (2020) турнирлари ғолибига айланди. 2020 йил Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси деб топилган. Айни пайтда полвонимиз -90 килограмм вазн тоифасида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи поғонадан жой олган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси дзюдочимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклайди. Полвонимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилаб, айни кунларда давом этаётган жаҳон чемпионати ва яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия ўйинларида омад ёр бўлсин, деб қоламиз.

Text to speech