Ру En O'z
16 Февраль 2024 675

Сузувчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди

Ўзбекистон терма жамоаси учун сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Маълум қилганимиздек, Қатар пойтахти мезбонлик қилаётган турнирнинг бугунги кунида Элдор Усмонов 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурида қатнашди.

Ҳамюртимиз 52.83 сония ичида маррага етиб келди. Афсуски, бу натижа унга ярим финалга чиқиш учун етарли бўлмади. Шу тариқа, мазкур дунё биринчилиги сувга сакраш бўйича терма жамоамиз аъзоси Игорь Мялиннинг қўлга киритган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси билан ёдда қолмоқда.

Text to speech