Ру En O'z
16 Февраль 2024 615

Элдор Усмоновга омад тилаймиз

Қатарда ўтаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Усмонов стартга чиқади. Ҳамюртимиз 100 метрга баттерфляй усулида сузиш йўналишининг саралаш босқичида баҳс олиб боради.

Усмонов квалификацияда энг яхши натижа кўрсатган 16 нафар сузувчи орасига кира олса, кечки дастурда ярим финал босқичида иштирок этади. Саралаш баҳси Тошкент вақти билан тахминан 11:40 да бошланади.

Text to speech