Ру En O'z
15 Февраль 2024 702

Бугун Мисрда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги бошланади

Бугундан Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи старт олади. Дастурга кўра, ушбу кун доирасида атлетлар бир қатор йўналишларда саралаш босқичида иштирок этишади. Улар орасида ўзининг тўққизинчи Олимпиадаси сари ҳаракат қилаётган Оксана Чусовитина ҳам бор. Бугун ҳамюртларимиз қуйидаги йўналишларда квалификация босқичида иштирок этадилар:

Абдулазиз Мирвалиев – эркин машқ;
Ҳумоюн Исломов – эркин машқ;
Оксана Чусовитина – таяниб сакраш;
Дилдора Арипова – таяниб сакраш ва турли баландликдаги тўсинлар;
Одина Робижонова – турли баландликдаги тўсинлар.

Text to speech