Ру En O'z
14 Февраль 2024 740

Дзюдочиларимиз Тошкент "Катта дубулға" турнирига тайёрланишмоқда

1-3 март кунлари Тошкент дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади. Ўзбекистон терма жамоаси ўз юртимизда ўтадиган мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик кўряпти.

Илиас Илиадис бошчилигидаги терма жамоа айни пайтда “Янгиобод" спорт базасида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Машғулотларда асосий таркиб вакиллари қатори бўлажак мусобақада иштирок этиши кўзда тутилган бошқа дзюдочилар ҳам қатнашяпти.

Маълумот учун, айни пайтга келиб Тошкент “Катта дубулға” турнирида иштирок этиш учун 55 давлатдан 282 нафар спортчи рўйхатдан ўтган.

Text to speech