Ру En O'z
6 Июнь 2021 2588

Қўл жангчиларимиз жаҳон чемпионатида бугун 8 та медални қўлга киритишди

Маълум қилганимиздек, шу кунларда Тошкент қўл жанги бўйича илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали ўтган маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси Рустам Жўраев, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Халқаро қўл жанги федерацияси раиси Сергей Астахов ва кенг спорт жамоатчилиги мутасаддилари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар мусобақанинг юқори савияда ташкил этилаётгани, Президентимиз бошчилигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Расмийлар маросимни очиқ деб эълон қилишгач тадбирнинг бадиий қисми бошланди. Шундан сўнг бугунги кун дастуридан ўрин олган финал жангларига навбат берилди.

Бугунги беллашувлар давомида 2 нафар ҳамюртимиз финалда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, терма жамоамиз вакиллари яна 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига ҳам сазовор бўлдилар. Бугун шоҳсупага кўтарилган вакилларимиз:

Bugungi bellashuvlar davomida 2 nafar hamyurtimiz finalda g‘alaba qozonib, jahon chempionligini qo‘lga kiritdi. Shuningdek, terma jamoamiz vakillari yana 4 ta kumush va 2 ta bronza medallariga ham sazovor bo‘ldilar. Bugun shohsupaga ko‘tarilgan vakillarimiz:

Олтин:
-70 кг: Олимжон Нормуродов
-55 кг: Мафтуна Қувондиқова

Кумуш:
-45 кг: Наргиза Назикулова
-55 кг: Жавоҳир Собитов
-55 кг: Сабрина Ражабова
-75 кг: Жаҳонгир Жумаев

Бронза:
-45 кг: Шириной Зоҳидова
-55 кг: Бекзод Атажонов

Text to speech