13 Февраль 2024
856
Илья Сибирцев яна бир Ўзбекистон рекордини янгилади
Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев Дохада ўтаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз 800 метрга эркин усулда сузиш дастурининг саралаш босқичида 7:53.87 дақиқа вақт кўрсатди. Қайд этиш жоиз, бу мазкур масофадаги янги Ўзбекистон рекорди сифатида қайд этилди.
Аммо ушбу натижа спортчимизга финал йўлланмаси учун етарли бўлмади ва Сибирцев мусобақадаги иштирокини якунлади. Эслатиб ўтамиз, Иляь 2 кун муқаддам 400 метрга (3:50.9) кечган саралаш босқичида ҳам янги миллий рекорд эгасига айланган эди. Тақвимга кўра, 16 февраль куни Элдорбек Усмонов баттерфляй усулда сузиш дастурида иштирок этади.