13 Февраль 2024
684
Велоспортчиларимиз Туркия йиғинида
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Алания шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Спортчилар мураббийлар штаби белгилаб берган турнирлар орқали трек ва шоссе йўналишларида тайёргарлик олиб боришяпти.
Терма жамоа аъзоларининг баъзилари жорий ойнинг якунида Қозон шаҳрида ўтадиган “Келажак ўйинлари” мусобақасида иштирок этса, қолган спортчилар бошқа халқаро турнирларга жалб этилган. Қайд этиш жоиз, спортчилар ушбу йиғин доирасида бир қатор стартларда ўз омадини синаб кўриб, совринли ўринларни эгаллашмоқда. Алания йиғини 4 мартгача давом этадиган бўлиб, унга жами 21 нафар спортчи чақирилган.