13 Февраль 2024
735
Каратэчиларимиз катта таркибда Кипрга жўнаб кетишди
16-18 февраль кунлари Кипрнинг Ларнака шаҳри каратэ WKF бўйича А серия таснифидаги мусобақага мезбонлик қилади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Кипрга учиб кетди.
Ҳозирда терма жамоа таркибидаги ёш спортчиларнинг халқаро майдондаги тажрибасини ошириш, хусусан, уларни Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинларига тайёрлашга эътибор қаратилмоқда. Шу боис Ларнакага йўл олган таркибнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. Аммо турнир давомида уларга Садриддин Сайматов, Зулхумор Турсуналиева, Шаҳризода Исматуллаева каби катта тажрибага эга спортчилар ҳам ҳамроҳлик қилишади. Кипрда ўтадиган А серия мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ката ва кумитэ баҳсларида жами 31 нафар атлет билан қатнашади.