Ру En O'z
13 Февраль 2024 679

Илья Сибирцев бугун саралашда қатнашади

Қатарда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш дастурида саралаш босқичида иштирок этади.

Сибирцев Тошкент вақти билан соат 12:40 да 3-гуруҳда стартга чиқади. Квалификация якунида энг яхши саккиз иштирокчи орасига кира олса, эртага финал дастурида медаллар учун кураш олиб боради.

Text to speech