Йигитларимиз “Странжа” турнирини қаторасига тўртинчи йил биринчи ўринда якунлашди
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Странжа” турнири ўз якунига етди. Бу галги баҳсларда дунёнинг 28 мамлакатидан 261 нафар чарм қўлқоп усталари ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Қувонарлиси, “кичик жаҳон чемпионати” номини олган мазкур мусобақа бу йил ҳам юртдошларимизнинг ғалабалари билан якунланди.
Йигитларимиз қаторасига тўртинчи йил умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Раҳматжон Рўзиоҳунов мураббийлигида қатнашган боксчиларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди. Шунингдек, қизларимиздан Сабина Бобоқулова -50 кг вазн тоифасида олтин, Ҳамробону Мамажонова эса -57 кг вазнда бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг жамғарган жами медаллари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этди. Ғолиб ва совриндорларни эслаб ўтамиз:
Олтин медаль:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев
-60 кг: Абдумалик Халоков
-71 кг: Иқболжон Холдоров
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медаль:
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
Бронза медаль:
-57 кг: Ҳамробону Мамажонова
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-86 кг: Самандар Жалолов