Ру En O'z
6 Июнь 2021 1711

Каратэчиларимиз Парижда сўнгги тайёргарликни олиб боришмоқда

11-13 июнь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи сўнгги лицензион турнир бўлиб ўтади. Делегациямиз ҳозирда Париж шаҳрида якуний машғулотларни олиб боришмоқда.

Каратэчилар мураббийлар Дилноза Бакирова ҳамда Ўктам Бекпўлатов назоратида меҳмонхонанинг спорт залида ва унинг атрофидаги очиқ ҳавода шуғулланишмоқда. Қуйида спортчиларимизнинг машғулотларидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Лицензион турнирда иштирок этадиган таркибимиз қуйидагича:
-67 кг: Садриддин Сайматов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
+75 кг: Жаҳоншох Иброҳимов
-55 кг: Баҳринисо Бобоева
-61 кг: Севинч Раҳимова
+61 кг: Дилдора Алиқулова

Text to speech