Саккиз нафар боксчимиз «Странжа»да чемпионлик учун жанг қилади
Софияда (Болгария) ўтаётган бокс бўйича «Странжа» халқаро мусобақасида финалчилар маълум бўлди. Кеча ўтган ярим финал жангларида рингга кўтарилган 14 нафар боксчимиздан 8 таси ғалаба қозониб, бугун олтин медаль учун рингга кўтариладиган бўлди. Финал остонасида имкониятни бой берган 6 нафар спортчимиз мусобақани бронза медали билан якунлади. Бугунги чемпионлик жанги учун жуфтликлар билан танишинг:
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Ниҳат Зерен (Ҳиндистон)
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Ясин Радев (Болгария)
-57 кг: Шаҳзод Музаффаров - Сачин (Ҳиндистон)
-60 кг: Абдумалик Халоков - Асрор Воҳидов (Тожикистон)
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Радослав Росенов (Болгария)
-71 кг: Иқболжон Холдоров - Моҳамед Махелуф (Жазоир)
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Виллиам Чолов (Болгария)
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Ёрдан Морежон (Болгария)
-
Баҳслар Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.