Ру En O'z
11 Февраль 2024 1240

Саккизта жаҳон рекорди ўрнатилган Осиё чемпионатида терма жамоамиз икки йўналишда қитъада тенгсиз бўлди

Тошкент мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати сарҳисоб қилинди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси умумий очколар классификациясида, шунингдек, эркаклар терма жамоамиз очколар борасида энг яхши деб топилди.

Мусобақа сарҳисобига бағишланган маросимда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) президенти Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Спорт вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.

3-10 февраль кунлари ўтган қитъа биринчилигида Осиёнинг энг кучли жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Якунда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари жами 8 та олтин, 12 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди. Шулардан 7 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза йигитларимиз улушига тўғри келса, қизларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишган. Қуйида очколар ва медаллар бўйича кучли учликка кирган жамоаларни кўрсатиб ўтамиз:

Умумий очколар классификацияси:
1. Ўзбекистон
2. Жанубий Корея
3. Хитой Таипейи

Очколар бўйича эркаклар жамоалари:
1. Ўзбекистон
2. Жанубий Корея
3. Хитой Таипейи

Очколар бўйича аёллар жамоалари:
1. Жанубий Корея
2. Ўзбекистон
3. Хитой Таипейи

Умумий медаллар бўйича:
1. КХДР – 32 та олтин, 1 та кумуш
2. Жанубий Корея – 12 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза
3. Ўзбекистон – 8 та олтин, 12 та кумуш, 5 та бронза

Медаллар бўйича эркаклар терма жамоалари:
1. КХДР – 11 та олтин, 1 та кумуш
2. Ўзбекистон – 7 та олтин, 7 та кумуш, 1 та бронза
3. Жанубий Корея – 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Медаллар бўйича аёллар терма жамоалари:
1. КХДР – 21 та олтин
2. Жанубий Корея – 8 та олтин, 4 та кумуш, 8 та бронза
3. Ўзбекистон – 1 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза

Осиё рекордлари: 9 та;
Жаҳон рекордлари: 8 та.

Энг яхши эркак спортчи: Эрвин Раҳмат (Индонезия)
Энг яхши аёл спортчи: Сонг Гум Ри (КХДР)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юқори савияда ўтказилган Осиё чемпионати ва унда эришилган натижалар билан Ўзбекистон оғир атлетика федерациясини самимий қутлайди.

Text to speech