Ру En O'z
11 Февраль 2024 707

Зайнаб Дайибекова ўзбек қиличбозлигида яна бир янги саҳифа очди

Кунни ажойиб янгилик билан бошлаймиз. Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова Перуда ўтказилаётган Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди.

Юртдошимиз саралашдан муваффақиятли ўтиб, плей-оффда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Дайибекова мусобақа давомида Болгария, Италия, Ҳиндистон, Япония вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Шундан кейин у ярим финалда икки карра жаҳон чемпиони венгриялик Шугар Баттаига имкониятни бой берди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.

Қайд этиш жоиз, бу катталар ўртасидаги Жаҳон Кубоги баҳсларида ўзбекистонлик қиличбозларнинг қўлга киритган илк медали бўлди.

Text to speech