10 Февраль 2024
1515
Игор Мялин Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди!
Қатардан ажойиб янгилик. Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игор Мялин 10 метр баландликдан сакраш баҳсларида финал йўлланмаси қатори Париж-2024 Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эга чиқди.
Ҳамюртимиз ярим финал дастурида 415.80 балл билан еттинчи натижани қайд этди. Финал баҳслари кечки дастурда бўлиб ўтади. Регламентга кўра мусобақада финалга йўл олган атлетлар бир вақтда Олимпиада иштирокчисига айланишади.
Аҳамиятлиси, бу Ўзбекистон делегацияси учун сувга сакраш йўналишида Олимпия ўйинларига қўлга киритилган биринчи лицензия бўлди!