Ру En O'z
10 Февраль 2024 756

Руслан Нурудинов - беш карра Осиё чемпиони!

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки аъзоси Руслан Нурудинов ва Шарофиддин Амриддинов чемпионлик учун баҳс олиб боришди.

Муросасиз кураш якунида тажриба ўз сўзини айтди. Нурудинов силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медалларни илиб кетди. Унинг жами кўрсаткичи 382 (175+207) кгни ташкил этди. Даст кўтаришда олтин медаль эгаси бўлган Шарофиддин Амриддинов умумий ҳисобда 381 (176+205) кг тошни кўтариб, якунида ўз ҳисобига яна иккита кумуш медални қўшиб қўйди.

Text to speech