Ру En O'z
10 Февраль 2024 710

Ёш атлетимиз даст кўтаришда Руслан Нурудиновни ортда қолдирди

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун энг оғир вазн тоифасидаги полвонларнинг баҳси билан мусобақага якун ясалади. Айни пайтда -109 ва +109 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилмоқда.

Эътиборлиси,терма жамоамизнинг ёш вакилларидан бири Шарофиддин Амриддинов (-109 кг) даст кўтариш машқида Рио-2016 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Руслан Нурудиновни ортда қолдириб, ушбу дастурда олтин медални қўлга киритди. Нурудинов 175 кг билан кумуш медалга эга чиқди. Амриддинов эса 176 кг тошни бўйсундирди.

Text to speech