Ру En O'z
6 Июнь 2021 2305

Жаҳон чемпионатини енгил вазнли спортчиларимиз бошлаб беришади

Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олмоқда. Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтади.

Мусобақани -48 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Гулнур Муратбаева бошлаб беради. Юртдошимиз дастлабки босқичда мусобақа мезбонларидан бири Ева Черновицкига кураш олиб боради. Унинг рақиби 34 ёшда бўлиб, Лондон-2012 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Пекин-2008 ва Рио-2016 Олимпиадаларида ҳам иштирок этган.

Шундан сўнг Кемран Нуриллаев -60 кг вазн тоифасида жаҳон ва Олимпиада рейтингини бошқариб бораётган япониялик Рюжу Нагаямага қарши татамига чиқади. Рюжу ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, катталар ўртасидаги дунё биринчилигининг икки карра совриндори ҳисобланади.

Қуръа бугунги вакилларимизга бироз ноқулай рақибларни тақдим қилди. Бироқ биз дзюдочиларимизга ишонамиз ва улардан чиройли ғалабалар кутамиз. Олға, Янги Ўзбекистон!

Text to speech