Ру En O'z
10 Февраль 2024 266

Игор Мялин финал йўлланмаси учун курашади

Қатарда сув спорти турлари бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун сувга сакраш баҳслари якунланади. Мазкур йўналишда ўтадиган сўнгги кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игор Мялин 10 метрли трамплиндан сакраш дастурида ярим финалда қатнашади.

Ҳамюртимиз кеча 45 нафар спортчи орасида 377.85 балл жамғариб, 14-натижа билан ярим финалга ўтди. Бугун ярим финал ва финал баҳслари ташкил этилади. Бўлажак беллашувларда юртдошимизга омад тилаймиз.

Text to speech