Ру En O'z
9 Февраль 2024 725

Оғир атлетикачи қизларимиз шоҳсупада

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли бошланди. Аёллар ўртасида ўтган -87 ва +87 кг вазн тоифаларидаги баҳслар муваффақиятли ўтди.

-87 кг вазнда қатнашган Нигора Сувонова даст кўтаришда 101 кг натижа қайд этиб олтин, силтаб кўтаришда 128 кг ва икки курашда 229 кг билан 2 та кумуш медални қўлга киритди. Турсуной Жабборова +87 кг вазн тоифасида даст кўтаришда 116 кг билан бронза медалига сазовор бўлди. Афсуски, унинг силтаб кўтариш ва икки курашдаги натижалари шоҳсупага кўтарилиш учум етарли бўлмади.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев -102 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради.

Text to speech