Ру En O'z
9 Февраль 2024 727

Эътибор марказида академик эшувчиларимизнинг йиғини

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркияда халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган терма жамоаларимиз фаолиятини кузатишда давом этади. Ишчи гуруҳ бу гал Даламан шаҳрида шуғулланаётган академик эшкак эшиш бўйича жамоамиз базасига ташриф буюрди.

Академик эшкак эшувчиларимиз ҳозирча Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритганлари йўқ. Шу боис, Шерзод Ташматов учрашув давомида ҳар бир йўналишда тайёргарлик олиб бораётган спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан суҳбатлашиб, квалификацион мусобақаларда бор имконият ишга солиниши зарурлигини таъкидлади. Маълумот учун, академик эшкак эшувчиларимиз 19-21 апрель кунлари, Жанубий Корея, 19-21 май кунлари Швейцарияда ўтадиган лицензион мусобақаларда иштирок этишади.

Суҳбат давомида спортчиларимизнинг кун тартиби ҳамда машғулот жараёнларида нималарга аҳамият қаратилаётгани, уларнинг тиббий таъминоти хусусида батафсил фикр алмашилди. 21 февраль санасига қадар давом этадиган ушбу йиғин апрель ва май ойларида бўлиб ўтадиган лицензион мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Туркиядаги йиғинга юртимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилишга даъвогар 13 нафар спортчи жалб этилган. Суҳбат якунида МОҚ раиси ўринбосари бўлажак мусобақаларда барчага омад тилади.

Text to speech