Ру En O'z
9 Февраль 2024 294

Янина Кускова "UAE Tour" турнирида энг яхши ёш пойгачига айланди

БААнинг Дубай шаҳрида велошоссе бўйича "UAE Tour" кўпкунлик мусобақаси старт олгани ҳақида маълум қилган эдик. Аҳамиятлиси, биринчи босқич якунига кўра, ”Tashkent City Professional Womenʼs Cycling Team“ жамоаси аъзоси Янина Кускова энг яхши ёш пойгачи номинацияда етакчиликни қўлга олди.

Умумий классификация борасида Янина 17-натижани қайд этиб турибди. 122 км масофани ташкил этган биринчи босқич якунида ҳамюртларимизнинг натижаси билан танишинг:

17. Янина Кускова (2:59:08)
44. Ольга Забелинская (2:59:11)
64. Нафосат Козиева (2:59:11)
66. Анна Кускова (2:59:11)
95. Мадина Қаҳҳорова (2:59:11)
97. Маргарита Мисюрина (2:59:11).

Бугун иккинчи босқич доирасида спортчилар “Al Mirfa Bab Al Nojoum” ва “Madinat Zayed” манзиллари орасидаги 113 км масофада баҳс олиб боришади.

Text to speech