Ру En O'z
9 Февраль 2024 481

Қиличбозларимиз халқаро мусобақаларда иштирок этишади

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугундан нуфузли мусобақалардаги иштирокларини бошлашади. Саблячиларимиз Зайнаб Дайибекова Перу, Муса Аймуратов, Шерзод Мамутов ҳамда Сардор Абдукаримбеков Грузия мезбонлик қиладиган Жаҳон кубоги босқичида медаллар учун баҳсларга киришади.

Шунингдек, рапирачилар Италияда ўтадиган Гран-при турнирида қатнашадилар. Мураббийлар штаби мазкур турнир учун қизларимиздан Умида Ильясова, йигитларимиздан Муҳаммад Юсуф Асранов, Радмир Семенеев ҳамда Ильяс Молинани танлаб олишган. Дастурга кўра, мазкур мусобақада аёллар ўртасидаги саралаш баҳслари бугун, эркаклар тоифасидаги беллашувлар эса эртадан бошланади.

Text to speech