Ру En O'z
8 Февраль 2024 680

Ригина Адашбаева ҳам терма жамоамиз ҳисобига учта медаль келтирди

Оғир атлетика бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтмоқда. Ҳозиргина якунланган аёллар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Ригина Адашбаева 3 та кумуш медални нақд қилди.

Атлетимиз даст кўтаришда 107 кг, силтаб кўтаришда 136 кг ва икки кураш натижасига кўра 243 кг тошни ўзига бўй сундиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, бугунги баҳслардан сўнг жамоамиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронзага етди.

Text to speech