Ру En O'z
6 Июнь 2021 2268

Равшан Ирматов бухоролик ёшлар билан учрашди

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб «Ёшлар ойлиги» бошланди. Ойлик доирасида Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов Бухорога ташриф буюрди. МОҚ раисининг биринчи ўринбосари сафарни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади.

Шундан сўнг Р.Ирматов “Бухоро спорт мажмуаси” билан танишди. У ердаги футбол майдони, ундаги чим ҳолати бўйича керакли тавсия ва таклифларини билдириб ўтди. Равшан Ирматовга ҳамроҳлик қилган спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев, Миллий Олимпия қўмитаси Бухоро вилояти вакили Ҳусенали Ҳусенов ва футбол федерацияси директори Фарруҳ Ҳамроевлар спорт мажмуасидан сўнг “Ёшлар маркази”га йўл олишди.

Марказда юзлаб фаол ёшлар, шунингдек, эркин кураш бўйича Буэнос-Айрес-2018 ёшлар Олимпиадаси чемпиони Умид Жалолов, бокс бўйича Осиё чемпиони Саиджамшид Жаъфаров каби таниқли бухорлик атлетлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Равшан Ирматов, “Ёшлар ойлиги” ташкил этиладиган тадбирлар, юртимизда сўнги тўрт йилда амалга оширилган ислоҳотларни ҳаётий ва аниқ мисоллар, халқаро миқёсидаги муҳим эътирофлар орқали атрофлича тушунчалар бериб ўтди.

Очиқ суҳбат давомида ёшлар, соҳа вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди. Айниқса чемпионларимиз ёшлар учун мотивация бўладиган фикр ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди. Якунда ёшлар, ташриф буюрган меҳмонлар билан биргаликда эсдалик учун суратга тушишди.

Text to speech