8 Февраль 2024
472
Фарҳод Алимов Марказий Осиё волейбол ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида Марказий Осиё волейбол ассоциациясининг (CAVA) Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда минтақада мазкур спорт тури оммавийлигини янада ошириш, малакали ҳакам ва мураббийларни етиштириш каби масалалар қатори ташкилот раҳбарияти таркиби қайта шакллантирилди.
Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов CAVA вице-президенти этиб сайланди. Ташкилотнинг амалдаги президенти мальдивлик Муҳаммад Латиф янги муддатда ҳам унга раҳбарлик қиладиган бўлди.