Ру En O'z
7 Февраль 2024 579

Синхрон сузувчиларимиз бугун эркин дастурда иштирок этишади

Қатарда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун синхрон сузувчиларимиз Зиёдахон Тошхўжаева ҳамда Диана Онкес дуэти эркин дастурнинг саралаш босқичида қатнашади. Ҳамюртларимиз ушбу дастурда ҳам квалификациядан ўта олишса, эртага финал босқичида иштирок этишади.

Қайд этиш жоиз, ушбу дунё биринчилиги лицензион характерга эга бўлиб, техник ва эркин дастурда йиғилган баллар ҳисобига кўра Париж-2024 йўлланмалари ўйналади. Эслатиб ўтамиз, қизларимиз техник дастурнинг финалида 203.4817 балл жамғаришган эди.

Text to speech