Ру En O'z
5 Июнь 2021 2141

Улар Токиога боришади: 24 баҳорни қарши олаётган Турсуной Раҳимова

Ўзбекистон МОҚ Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган лицензиатлари билан яқиндан таништиришда давом этади. Бугун 24 баҳорни қарши олаётган боксчимиз Турсуной Раҳимованинг фаолиятига назар ташлаймиз.

Турсуной Фарҳод қизи Раҳимова 1997 йил 5 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган. Дастлабки мураббийи Умар Қаҳҳоров. Ҳозирда терма жамоа базасида Умар Қаҳҳоров ва Элшод Расулов мураббийлигида машғулот олиб боради.

2015 йилдан катталар терма жамоасига жалб этилган. Ўша йил Қозоғистонда ўтган халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди ва шундан сўнг жамоамиз таркибида мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Шу пайтгача Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистонда ўтган қатор халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келган. Шу пайтгача бир нечта Осиё ва жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

2020 йил Иорданияда ўтган Осиё-Океания лицензион турниридаги иштироки орқали -51 кг вазн тоифасида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech