Ру En O'z
6 Февраль 2024 680

Шерзод Ташматов байдарка ва каноэчиларимизнинг лицензион мусобақага тайёргарлигини ўрганди

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда терма жамоаларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлигини янада кучайтириш бўйича муҳим топшириқлар берилди.

Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси хорижда шуғулланаётган терма жамоаларнинг шароитини батафсил ўрганмоқда. Қўмита раиси ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоаларимизнинг базасига бориб, спортчи ва мураббийлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Терма жамоа 2023 йилнинг декабрь ойидан бери бир неча босқичдан иборат узлуксиз машғулотларни олиб боряпти. Тайёргарлик жорий йилнинг апрель ойида Японияда ўтадиган қитъавий лицензион мусобақага қаратилган. Шерзод Ташматов спортчиларнинг машғулотини бевосита кузатиб, уларга яратилган шароитлар, руҳий ва жисмоний ҳолатини ўрганди.

Шунингдек, мураббийлар штаби билан суҳбатда литсензион мусобақа учун шакллантирилаётган экипажлар, уларнинг имкониятлари бўйича фикр алмашилди. МОҚ раиси ўринбосари жамоага бўлажак турнирда муносиб иштирок этиб, мамлакатимизга Олимпия ўйинларининг йўлланмалари билан қайтишларини тилади.

Text to speech